close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.06.2024 18:31

Ислом дунёсида жамоат ҳаётининг бошқа барча соҳалари бевосита бўйсунадиган диний масалаларга алоҳида аҳамият берилиши Ислом мамлакатларида ёки ундан ташқарида яшовчи турли халқларнинг динлари ва эътиқодлари масалаларига алоҳида эътибор беришга сабаб бўлди. Бу диншунослик ва калом каби фанларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бағдодий, Исфарайний, Ибн Ҳазм ва ҳаттоки Шаҳристоний сингари мусулмон муаллифларининг баъзи асарларида мавжуд бўлган камчиликлар ва ҳатто қисман фанатизмга қарамай, уларнинг диншунослик бўйича асарлари ўрта асрлар дунёсининг тўлиқ рад этилиши шароитида бу соҳадаги энг яхши ютуқларни намойиш этди.

13.11.2023 23:21

Мусулмонлар учун тарихий китоблар ёзишнинг дастлабки намуналари Эрон миллий эпоси «Шоҳнома»нинг асоси ҳисобланган «Ходайнама» умумий номи остидаги асарлар бўлган. Бутпарастлик даврида араблар учун тарихнинг тавсифи қабилаларнинг насабномаси, муҳим саналар ҳақидаги воқеалар ва ҳарбий характердаги воқеалардан иборат эди. Булар мифологик шеърий матнлар эди. Яҳудий пайғамбарлари, шунингдек, Бобил, Миср ва Сурия шоҳлари ҳақида «Асатир ул-Аввалин» (Бирламчи мифология) номи билан машҳур бўлган афсоналар тарқалди. Улар жангчилар, жасур паҳлавонлар, шоирлар ва нотиқларнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақидаги афсоналарга қизиқиш билдирдилар. Ушбу афсоналарнинг шеърий уйғунлиги уларнинг самимий завқини уйғотарди.

05.08.2022 12:57

Мусулмонлар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик соҳасида ҳам маълум натижаларга эришдиларки, улар келгусида европаликлар томонидан янада яхшиланди. Масалан, мусулмонларда камида Ҳорун ар-Рашид давридан бошлаб доимий равишда турли хил сув насослари ишлаб чиқилган, кейинчалик улар салибчилар орқали Европага келган. Шамол тегирмонлари мусулмонларга Европада ишлатила бошланишидан бир неча аср олдин маълум бўлган. Масуди ва Истахри (X аср тарихшуноси ва географи, Эроннинг қадимги пойтахти - Истахрда туғилган) каби тарихчилар ўзларининг Систан таърифларида бу ҳудудда кўп миқдордаги шамол тегирмонлари мавжудлигини эслатиб ўтишади.

01.07.2022 03:03

Дунёга тиббиёт, таълим тизими, гигиенанинг элементар тушунчаларини берган бу улкан жонли макон (ислом цивилизацияси) қандай қилиб асрлар давомида турғунликка ботди.

22.06.2022 16:30

Мусулмонлар математика, астрономия ва физика соҳаларида кўп ютуқларга эришдилар. Аббосийлар халифаси Маъмун томонидан Байт ул Ҳикма академиясининг бир қисми сифатида қурилган расадхона мусулмонлар томонидан муҳим астрономик ҳисоб-китобларни амалга ошириладиган тадқиқот марказига айланди.

15.06.2022 22:50

Мунтазам равишда суюқ дори, таблетка, ҳапдори, турли аралашмалар, заҳарга қарши дорилар талаб қилинган касалхоналарда мураккаб дори таркиблари ва табиий элементлар ҳақида билимлар муҳим аҳамият касб этарди.

07.06.2022 17:46

Сурия тиббиёти мусулмонларнинг мулкига айланганда, ушбу соҳадаги тадқиқотлар ва изланишлар янада жиддий ва аниқ асосларда олиб борила бошланди. Сурияликлар орасида машҳур Эрон илмий рисолалари ўрнига, мусулмонлар кенг қамровли тиббий энциклопедиялар туздилар.

02.06.2022 13:54

Мусулмонларнинг илмларни излашга ва тарқатишга тайёрлиги, пайғамбарнинг ҳадислари, мусулмонларни илмларни қидириш ва эгаллашга даъват қилиш, бунинг учун зарур бўлган қўшимча шарт-шароитларнинг мавжудлиги мусулмон ўлкаларида кучли илмий ҳаракатга олиб келди.

27.05.2022 18:38

Исломий мамлакатлардаги жуда катта миқдордаги олий ўқув юртлари (Ислом тамаддуни гуллаб-яшнаган даврда) бизнинг машинасозлик ва технология жадал ривожланаётган асрда ҳайратга солади, шунингдек, мисли кўрилмаган ғайрат ҳақида гапиради.

01.11.2021 20:01

Қисқа вақт ичида тадқиқотга бўлган қизиқиш ва онгнинг қизиқувчанлиги Ислом оламини илм-фан марказига айлантирди. Қоғоз ишлаб чиқариш жараёни илм-фан ривожланишининг самарали таъсирларидан бири бўлди. Ислом тарқалишининг биринчи асрида ҳам Мовароуннаҳрда қоғоз ишлаб чиқариш усулини қўллаган мусулмонлар уни барча араб мамлакатларига ёйишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase